18 ёшли вингер Адам Аяри «ПСЖ» билан ўзининг илк профессионал шартномасини имзолади. Бу ҳақда парижликлар клуби матбуот хизмати хабар берди.
Клуб академияси тарбияланувчиси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган узоқ муддатли меҳнат шартномасига имзо чекди.
Ўтган мавсумда Адам «ПСЖ» U19 жамоаси сафида 20 та учрашувда майдонга тушди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи ушбу баҳсларда еттита гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.













