Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«ПСЖ» Франция терма жамоаси ўйинчиси билан таркибини кучайтириши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» ва Франция терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Люка Динь «Пари Сен-Жермен»нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолди.

Журналист Жон Таунлининг хабар беришича, 32 ёшли футболчининг бирмингемликлар билан тузган шартномасида 12 миллион евродан камроқ миқдордаги товон пули кўзда тутилган ва «ПСЖ» айнан шу имкониятдан фойдаланишни ўйламоқда. Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган, аммо бу вариант Париж клуби раҳбарияти томонидан жиддий кўриб чиқилмоқда.

Люка Динь «Астон Вилла» билан 2028 йилгача мўлжалланган меҳнат шартномасига эга. Transfermarkt порталида футболчининг нархи 6 миллион евро деб кўрсатилган. Латераль ЖЧ-2026 да Франция терма жамоаси сафида тўртта учрашувда майдонга тушди ва уларнинг барчасида асосий таркибда ўйнади.

Франциялик ҳимоячи аввалроқ «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган — у 2013 йилдан 2016 йилгача ушбу клубга тегишли бўлган.

Киритилди: 16:02, 13.07.2026.
Ўқилди: 609 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик