Испаниянинг Sport нашри саҳифаларида ҳимоячи Жюль Кунде ҳақида мақола чоп этилди. Нашр «Бавария» сўнгги кунларда франциялик футболчининг атрофидагилар билан маслаҳатлашувлар ўтказиб, унинг вазияти ва шартнома шартларини билишга ҳаракат қилганини тасдиқлади.
Бироқ футболчига яқин манбаларнинг хабар беришича, Кунде учун устувор мақсад «Барселона» сафида ўйнашда давом этишдир. 27 ёшли футболчи жорий ёзда клубни ўзгартиришни режалаштирмаяпти.
«Трансфер бозорида ҳеч нарсани истисно қилиб бўлмаса-да, Кунденинг нияти «Барселона» шарафини ҳимоя қилишда давом этиш ва уни ўз позициясида Европанинг энг яхши ўйинчиларидан бири деб ҳисобланишига сабаб бўлган аввалги даражасини қайтаришдир», — дейилади материалда.
Нуфузли Transfermarkt портали Жюль Кундени 60 миллион еврога баҳоламоқда.













