Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Расман: Сен-Максимен МЛС клубига ўтди

Баҳо:
+ | -

29 ёшли франциялик қанот ҳужумчиси Аллан Сен-Максимен Американинг «Шарлотт» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда МЛС вакили бўлган жамоа матбуот хизмати расмий сайтида маълум қилди.

Вингер Шимолий Каролина клуби сафига эркин агент мақомида келиб қўшилди ва уч йиллик меҳнат шартномасини имзолади.

Франциянинг «Сент-Этьен» тарбияланувчиси бўлган футболчи «Монако», «Ницца», «Ньюкасл», «Фенербахче», «Ганновер» ва бошқа клублардаги ўйинлари орқали танилган. 2026 йилнинг февралидан буён Сен-Максимен «Ланс» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У мазкур жамоа таркибида барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урган ва учта голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 19:14, 13.07.2026.
Ўқилди: 653 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик