Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Романо Франция терма жамоаси футболчисининг «ПСЖ»га тез орада ўтишини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Нуфузли инсайдер Фабрицио Романо Франция терма жамоаси футболчисининг «ПСЖ»га яқин орада ўтишини тасдиқлади. Лига 1 гранди сафини чап қанот ҳимоячиси Люка Динь тўлдиради.

Жаҳон чемпионати якунлангач, «ПСЖ» Люка Динни «Астон Вилла»дан сотиб олиш опциясини фаоллаштиради. Трансфер суммаси 10 миллион евродан камроқни ташкил этади.

Романо 32 ёшли Люка Динь «ПСЖ»да Нуну Мендешга ўринбосар бўлишга рози бўлганини таъкидлайди.

Айни дамда Динь Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Люка «учранглилар»нинг асосий чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади.

Жаҳон чемпионати ярим финалида Франция терма жамоаси Испанияга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 19:21, 13.07.2026.
Ўқилди: 1351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик