Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

"Ноттингем Форест" етакчи ярим ҳимоячисини сақлаб қолмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Ноттингем Форест" таянч ярим ҳимоячиси Ибрагим Сангаре билан шартномани узайтиришга яқин турибди. The Telegraph хабарига кўра, 28 ёшли ивуариялик футболчи билан янги келишув 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланади.

"Ўрмончилар" раҳбарияти Эллиот Андерсон "Манчестер Сити"га сотилганидан сўнг таркиб ўзагини сақлаб қолиш ниятида ва бошқа етакчи футболчилар билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.

Сангаре ўтган мавсумни кучли ўтказди ва жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. Футболчи 43 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди, 3 та голли узатмани амалга оширди ва 6 та огоҳлантириш олди.

Transfermarkt версиясига кўра, Сангаренинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 22:22, 13.07.2026.
Ўқилди: 795 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик