Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Испаниянинг ЖЧ–2026да ҳозирга қадар фақат битта гол ўтказиб юборгани ҳақида ўз фикрини билдирди. Испанияликлар мусобақадаги ягона голни чорак финалда Бельгияга қарши ўйинда (2:1) қабул қилиб олган.
«Аниқки, Испания тўпни назорат қилишни яхши кўради. Уларнинг атиги битта гол ўтказиб юборганига сабаб ҳам рақиблар учун тўпни улардан тортиб олиш жуда қийин эканидадир. Биз ҳам ўйинни назорат қилишни яхши кўрадиган жамоамиз ва олдимизда икки услуб тўқнашуви турибди.
Аввалги барча ўйинлар ўтмишда қолган, ҳеч қандай қасос ҳақида гап йўқ. Бу ярим финал ва ўртага финал йўлланмаси тикилган. Мен аввалги икки ўйинни унутмаганман, аммо ҳозир фақат битта финал йўлланмаси ҳақида ўйлаяпмиз», — деди Дешам.
Испания ва Франция ўртасидаги ЖЧ–2026 ярим финал учрашуви 14 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Яна бир ярим финалда Аргентина Англияга қарши майдонга тушади.













