«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячи Мэйсон Маунт билан хайрлашишга шошилмаяпти.
27 ёшли футболчига «Ньюкасл» даъвогарлик қилган эди. «Қарғалар» Сандро Тонали сотилганидан ва Йохан Манзамби учун курашдаги омадсизликдан сўнг, ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш устида ишламоқда. TEAMtalk маълумотларига кўра, «қизил иблислар» «Ньюкасл»нинг Маунт бўйича таклифини рад этишди, чунки футболчи жамоа бош мураббийи Майкл Кэррикнинг режаларига киради.
Transfermarkt порталида Мэйсон Маунтнинг тахминий нархи 25 миллион еврони ташкил қилади. Ўтган мавсумда англиялик футболчи «МЮ» сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди.













