Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Гринвуд фаолиятини «Фенербахче»да давом эттиради

Баҳо:
+ | -

«Марсель» вингери Мэйсон Гринвуд «Фенербахче»га ўтмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, турк клуби англиялик футболчининг трансфери бўйича 40+2 миллион евро эвазига келишувга эришди. Илгари 24 ёшли футболчи тегишли бўлган «Манчестер Юнайтед» ушбу келишув натижасида 10 миллион евродан ортиқ маблағ олади.

Гринвуд «Фенербахче» билан 2030 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолайди, унга кўра футболчининг солиқлардан кейинги йиллик маоши 10 миллион еврони ташкил қилади.

Ўтган мавсумда Гринвуд Лига 1 доирасидаги 32 та учрашувда 16 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:20, 14.07.2026.
Ўқилди: 545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик