Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ламин Ямал 19 ёшга тўлиши муносабати билан ўз тилаган сўзлари билан ўртоқлашди.
Футболчи 2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида Францияни мағлуб этишни ва финал ўйинига қадар турнирда иштирок этишни орзу қилган.
"Туғилган кунимдаги тилагим? Францияни мағлуб этиш. 19 июлгача бирга бўлиш. Олға!" - деди Ямал Испания терма жамоасининг расмий ижтимоий тармоқ саҳифасида жойлаштирилган видеода.
Чорак финалда Испания Бельгияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Микель Мерино 88-дақиқада ғалаба голини урди.













