Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Ланс» «Ювентус» футболчисини ижарага олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Лои Опенда Франциянинг «Ланс» клуби рўйхатида турибди.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, «Ланс» ёзда «РБ Лейпциг»дан Италияга доимий равишда кўчиб ўтган 26 ёшли бельгиялик футболчини ижарага олиш бўйича «Ювентус»га сўров юборган. Бироқ қайд этилишича, «Ланс» ҳужумчининг йилига тўрт миллион евролик маошини тўлиқ тўлашга тайёр эмас ва «Ювентус»дан молиявий ёрдам сўрамоқда.

Туринликлар ўтган ёзда ҳужумчини «РБ Лейпциг»дан мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олган эди, аммо ҳозирда уни сотиб юборишни исташмоқда. Опенда жамоа сафида барча турнирларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди.

Футболчининг «Ювентус» билан тузган меҳнат шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 11:54, 14.07.2026.
Ўқилди: 386 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик