Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Антониу Силва «Бенфика» билан шартномани узайтиришдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Антониу Силва «Бенфика» билан меҳнат шартномасини узайтирмайди. Бу ҳақдаги маълумот билан инсайдер Николо Скира бўлишди.

Манба берган маълумотларга кўра, Силва «Бенфика»нинг маошни оширган ҳолда шартномани 2031 йилгача узайтириш ҳақидаги таклифига рад жавобини берган. Португалиялик футболчи клубни тарк этишни истаётгани айтилмоқда.

Аввалроқ Силва Италиянинг «Милан» клуби билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани хабар қилинган эди. Трансфер суммаси 25-30 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Ўтган мавсумда 22 ёшли Силва барча турнирларда 41 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:46, 14.07.2026.
Ўқилди: 414 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик