Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Хави Симонс: «Де Дзерби «Тоттенхэм»га ишонч бағишлади»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ярим ҳимоячиси Хави Симонс жамоа бош мураббийи Роберто Де Дзерби ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Мураббий қандай футбол ўйнамоқчи эканини аллақачон тушуниб етдим. Ростини айтсам, у менталитетимизни дарҳол ўзгартирди, бизга энергия ва янги импульс берди. У ўзим ўйнайдиган позицияда тўп сурган, шунинг учун мени яхши тушунади. У менга эркинлик ва ишонч берди, футболчига айнан шу нарса керак. Агар мураббийдан ишонч ёки қўллаб-қувватлашни ҳис қилмасангиз, ўйнаш қийин. Де Дзерби эса биринчи кундан бошлаб буларнинг барчасини жамоага ва айниқса менга берди», — дея Симонснинг сўзларини келтиради журналист Мэтт Барлоу.

Роберто Де Дзерби жорий йилнинг март ойи охирида «Тоттенхэм»ни бошқарди ва мураккаб турнир вазиятига қарамай, жамоанинг Англия Премьер-лигасидаги ўрнини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 13:02, 14.07.2026.
Ўқилди: 418 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик