Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Манчестер Юнайтед» Тилеманс трансферини деярлик якунлади

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс яқин вақт ичида «Манчестер Юнайтед»нинг янги ўйинчиси сифатида расман таништирилади.

Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, 29 ёшли футболчи аллақачон тиббий кўрикдан ўтган ва «қизил иблислар» билан шартнома имзолаган. Келишув 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчининг трансфери «Манчестер Юнайтед»га 41 миллион еврога тушади – ярим ҳимоячининг «Астон Вилла» билан шартномасида айнан шундай товон пули белгиланган эди.

Юри Тилеманс «виллалар» сафида барча турнирларда жами 134 та учрашув ўтказиб, 10 та гол урган ва 25 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 13:30, 14.07.2026.
Ўқилди: 679 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик