Италиянинг "Рома" клуби ҳужум чизиғини кучайтириш учун изланишларни давом эттирмоқда. Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, "Вест Хэм" вингери Крисенсио Саммервиллнинг агентлари аллақачон Римда ва яқин кунларда жамоа раҳбарияти билан музокаралар олиб боришлари мумкин.
Ўтган мавсумда 24 ёшли нидерландиялик футболчи клуб сафида 34 та ўйинда еттита гол ва бешта голли узатмани амалга оширган.
Крисенсио Саммервиллдан ташқари, Алехандро Гарначо ва Диего Морейра ҳам римликларнинг қисқа рўйхатида қолмоқда. "Рома" аллақачон иккала футболчи учун ҳам таклифлар юборган. Ди Марционинг сўзларига кўра, ушбу битимлар бўйича қарорларни мос равишда Гарначо ва Морейра ҳуқуқларига эга бўлган "Челси" ва "Страсбург" клубларининг ҳам эгаси Бехдад Эгбали қабул қилмоқда.
Иккала футболчининг агенти Жорже Мендеш Рим клубининг таклифларини тасдиқлашга ҳаракат қилиб, Эгбали билан музокаралар олиб бормоқда.













