Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Астон Вилла» Эмилиано Мартинес борасидаги қарорини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» спорт директори Дэмиан Видагани аргентиналик дарвозабон Эмилиано Мартинеснинг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

«Мартинес биз билан қолади. Биз уни сотишни режалаштирмаяпмиз. Унинг «Ювентус»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар клубимизнинг позициясини акс эттирмайди. У биз учун жуда муҳим ўйинчи», — деди функционер 365Scores нашрига.

33 ёшли Мартинес 2020 йилдан буён «Астон Вилла» сафида тўп суради. Ўтган мавсумда дарвозабон барча мусобақаларда 44 та ўйин ўтказиб, 49 та гол ўтказиб юборди ва 14 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик посбон икки бор нуфузли France Football журнали томонидан йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилган.

Киритилди: 17:18, 14.07.2026.
Ўқилди: 606 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик