Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Манчестер Юнайтед» дарвозабон билан шартнома имзолаганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» сафига дарвозабон Карл Дарлоу келиб қўшилди. 35 ёшли посбон барча зарур тиббий кўриклардан муваффақиятли ўтганидан сўнг клуб билан шартнома имзолади.

Келишув 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

«Манчестер Юнайтед» билан шартнома имзолаганимдан жуда фахрланаман. Мен ажойиб дарвозабонлар гуруҳига қўшилмоқдаман ва клуб талаб қиладиган юқори стандартларни ушлаб туриш учун улар билан бирга ишлашни интизорлик билан кутяпман», — деди Дарлоу.

Уэльс терма жамоаси дарвозабони профессионал фаолияти давомида 279 та ўйин ўтказган, шу жумладан, 74 таси Премьер-лига доирасида. Ўтган мавсумда у «Лидс»нинг асосий посбони бўлган ва 5 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Киритилди: 17:25, 14.07.2026.
Ўқилди: 1317 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик