Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Бавария» Жюль Кунденинг трансфери бўйича қарорга келди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Жюль Кунде бу ёзда «Бавария»га ўтмайди.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълумотларига кўра, ОАВдаги миш-мишларга қарамай, Мюнхен клуби франциялик футболчига қизиқиш билдирмаяпти. «Бавария» Кундени топ-даражали ўйинчи деб ҳисобласа-да, унинг трансфери бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти ва у ҳозирги босқичда мюнхенликларнинг трансфер нишони эмас.

Жюль Кунде 2022 йилда «Севилья»дан «Барселона»га 50 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг каталонияликлар клуби билан тузган шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи «кўк-анорранглилар» сафида барча мусобақаларда 47 та ўйин ўтказиб, учта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Кунденинг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 18:39, 14.07.2026.
Ўқилди: 861 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик