Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-0 Аргентина

АПЛнинг учта топ-клуби Шельдерупни кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

«Бенфика» ва Норвегия терма жамоаси вингери Андреас Шельдеруп Англия Премьер-лигасига ўтиши мумкин. Бу ҳақда A BOLA хабар бермоқда.

Манбага кўра, 22 ёшли футболчи хизматига «Ливерпуль», «Челси» ва «Тоттенхэм» клублари қизиқиш билдирмоқда. Шельдерупнинг ўзи 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштирокидан сўнг фаолиятида янги босқичга ўтишга тайёр.

Таъкидланишича, «Бенфика» футболчи билан тузилган шартнома муддати яна икки йил қолган бўлса-да, унинг трансфери учун камида 40 миллион евро талаб қилади.

2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 43 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 18:40, 14.07.2026.
Ўқилди: 1056 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик