Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Виктор Вальдепеньяс «Реал»дан «Фиорентина»га ўтмоқда: тафсилотлар маълум

Баҳо:
+ | -

«Фиорентина» «Реал» билан ҳимоячи Виктор Вальдепеньяснинг трансфери борасида оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Трансфер суммаси 8 миллион еврони ташкил қилади. Футболчи билан тузиладиган шартнома 2031 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Испания клуби ўйинчининг келажакдаги сотувидан 50% улушни ўзида сақлаб қолади. Айни дамда клублар битимни расмийлаштириш учун керакли ҳужжатларни алмашишни бошлаб юборишган.

Ўтган мавсумда 19 ёшли футболчи «Реал»нинг асосий жамоаси сафида 1 та ўйин ўтказган. Испаниялик ёш ҳимоячи ўсмирлар ва ёшлар турнирларида жами 36 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган, 1 та голли узатмани амалга оширган ва 8 та сариқ карточка олган.

Киритилди: 18:42, 14.07.2026.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик