«Бенфика» ҳимоячиси Антониу Силва Англиянинг «Борнмут» клубига ўтиши мумкин. Аввалроқ 22 ёшли португалиялик футболчи ҳозирги клуби билан шартномани узайтиришдан бош тортган эди.
Инсайдер Фабрицио Романога маълум бўлишича, «Борнмут» Силва бўйича битимни ёпишга яқин турибди. «Гилослар» аллақачон ўйинчи билан шартнома шартларини келишиб олган, «Бенфика» билан эса музокаралар якуний босқичда. Бироқ таъкидланишича, трансфер ушбу ҳафта охиригача тўлиқ расмийлаштирилиши даргумон.
Аввалроқ Силва Италиянинг «Милан» клубига ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди. Битим суммаси 25-30 миллион еврога баҳоланган.
Ўтган мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 41 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида битта гол ва битта голли узатма бор.













