Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

«Милан» Модрични сақлаб қолишига ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

40 ёшли хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич «Милан»да яна бир мавсум қолиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати олдидан Модрич ёзда фаолиятини якунлаши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлганди. Бироқ Хорватия терма жамоаси турнирни тарк этганидан сўнг, ярим ҳимоячи яна бир йил ўйнашга қарор қилгани хабар қилинган эди.

Романонинг таъкидлашича, «Милан» раҳбарияти Модрич билан шартнома узайтирилишига ишонмоқда. Бироз вақт муқаддам жамоа бош мураббийи Рубен Аморим футболчига шахсан қўнғироқ қилиб, жорий вазиятни муҳокама қилган. Бироқ Модрич томонидан якуний қарор ҳали қабул қилинмаган, чунки оиласининг фикри у учун жуда муҳим.

Модрич «Милан» сафига ўтган ёзда келиб қўшилган эди. Италия клуби таркибида у барча турнирларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 18:16, 15.07.2026.
Ўқилди: 575 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик