Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

Расман. Нурсултон Рўзибоев “веном”га қарши жанг қилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик аралаш жанг санъати устаси, UFC ўрта вазн тоифасида 15-рақамли жангчи, 32 ёшли Нурсултон Рўзибоев 5 сентябрь куни Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night турнири доирасида октагонга кўтарилади.

Рўзибоевнинг рақиби англиялик Майкл “веном” Пейж бўлади. 39 ёшли Пейж UFC’да 2024 йил 9 мартдан бери фаолият юритиб келмоқда. Ҳозиргача у промоушенда 4 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. У сўнгги жангини 2026 йил 21 март куни Сем Паттерсонга қарши ўтказган ва ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонган. Унинг MMA рекорди 25 та ғалаба ва 3 та мағлубиятдан иборат. Ушбу беллашув UFC ўрта вазн тоифасидаги рейтинг жанги бўлади.

Рўзибоев ҳозирга қадар фаолияти давомида 50 та жанг ўтказиб, улардан 37 тасида ғалаба қозонган, 9 марта мағлуб бўлган ва 2 марта дуранг қайд этган. Шунингдек, унинг 2 та жангги натижаси бекор қилинган. Пейжга қарши баҳс Рўзибоевнинг UFC’даги еттинчи жангига айланади. Бунгача у ушбу промоушенда 6 маротаба октагонга кўтарилиб, 5 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган.

Маълумот учун, Рўзибоев сўнгги бор 27 июнь куни россиялик Андрей Пуляевга қарши октагонга кўтарилган ва 1-раундда бўғиш усули билан мағлуб этган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:14, 15.07.2026.
Ўқилди: 2057 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик