Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Фердинанд Тилеманснинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши нега муваффақиятли бўлганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ сардори Рио Фердинанд ярим ҳимоячи Юри Тилеманснинг «Астон Вилла»дан «қизил иблислар» сафига ўтиши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Тилеманс Англия Премьер-лигасида, Европада ўйнаш тажрибасига эга ва у жуда ақлли ўйинчи. «Манчестер Юнайтед» товон пули бандидан унумли фойдаланди. Биласизми, менга бу ҳолатда нима ёқади? Бу — бозорни чуқур англаш ва тўғри таҳлил қилиш. Агар ушбу банд бўлмаганида, унинг АПЛдаги тажрибаси ва Бельгия терма жамоаси сардори эканлигини ҳисобга олсак, у камида 70 миллион фунт стерлинг ёки ундан кўпроққа баҳоланарди.

Очиқроқ айтадиган бўлсак, «Астон Вилла» уни сотгиси келмасди. Улар ўйинчини товон пулидан паст нархда қўйиб юборишни исташмасди. Шу боис, «Манчестер Юнайтед» ажойиб ишни амалга оширди деб ҳисоблайман. Унинг савиясидаги ўйинчи учун 35 миллион фунт стерлинг — бу шунчаки ажойиб келишув», — деди Фердинанд ўз подкастида.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 июль куни «Манчестер Юнайтед» Тилеманс билан 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзоланганини расман эълон қилганди.

Киритилди: 19:42, 15.07.2026.
Ўқилди: 755 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик