Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи - Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор - Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна - Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

«Тоттенхэм» «Наполи» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Наполи» ярим ҳимоячиси Антонио Вергара фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Tuttosport нашри маълумотларига кўра, «Тоттенхэм» 23 ёшли футболчини қўлга киритишга қизиқмоқда. Лондон клуби ҳужумкор ярим ҳимоячининг вакиллари билан бўлажак трансфер бўйича боғланди. «Наполи» Вергарани янги шартнома орқали жамоада сақлаб қолмоқчи, «шпорлар» эса унинг трансфери учун 25 миллион евро миқдорида таклиф тайёрламоқда. Шунингдек, ярим ҳимоячи учун курашда «Борнмут» клуби ҳам иштирок этмоқда.

Антонио Вергара «Наполи» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг неаполитанликлар билан тузган шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:55, 15.07.2026.
Ўқилди: 654 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик