«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо ярим ҳимоячи Андрей Сантоснинг «Манчестер Юнайтед»га ўтишига изоҳ берди.
«Сантосни «Манчестер Юнайтед»га ўтишига рухсат берганимдан афсусланмаслигимга умид қиламан. У мен машғулотларда кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири. У билан яна бир мавсум жамоада қолиши ҳақида гаплашгандим, аммо у «Манчестер Юнайтед»да ўйнашга қарор қилиб бўлганди.
Таркибимдан жуда мамнунман, бироқ Сантосга янги клубида омад тилашдан бошқа иложим йўқ. Биз унинг ўрнини боса оладиган бир ёки иккита муносиб футболчини таркибга қўшиб олишга ҳаракат қиламиз, токи Чемпионлар лигасига чиқа олмаган бўлса-да, яна ўша савияга қайтган «Манчестер Юнайтед» каби рақобатбардош бўла олайлик», — деди Алонсо матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни «Манчестер Юнайтед» Андрей Сантоснинг 56 миллион евро эвазига сотиб олинганини расман эълон қилганди.













