Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

«Манчестер Сити» «ПСЖ»нинг сенегаллик иқтидорли футболчиси учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Ибраим Мбайе шу ёз клубни тарк этиши мумкин. Foot Mercato маълумотларига кўра, «Манчестер Сити» 18 ёшли сенегаллик футболчини ўз трансфер рўйхатига киритди.

Мбайе Европада ўйнаётган ўз авлодининг энг иқтидорли футболчиларидан бири ҳисобланади. Унинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки, жумладан, Франция дарвозасига киритган голи ўйинчига бўлган эътиборни янада оширди.

Аввалроқ футболчига «Тоттенхэм» ва «Астон Вилла» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, вазиятни «РБ Лейпциг» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари ҳам кузатмоқда.

Манбага кўра, «ПСЖ» ўзи янги жамоа қидираётган футболчи борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Ўтган мавсумда Мбайе парижликлар сафида барча турнирларда 42 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 01:00, 16.07.2026.
Ўқилди: 777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик