«РБ Лейпциг» бир қатор Европа топ-клубларининг яқин эътиборига қарамай, Ян Диомандени сотмоқчи эмас. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.
Диоманде хизматларига «Ливерпуль», «ПСЖ», «Реал», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» жамоалари қизиқиш билдирган эди. Шу билан бирга, ҳозирча фақат «Ливерпуль»дан расмий таклиф тушган бўлиб, улар 80 миллион евро ва яна 20 миллион еврогача бонус тўлашга тайёр эди. Германия клуби эса бунга рад жавобини берди.
Манбага кўра, даъвогарларнинг ҳеч бири футболчи учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ таклиф қилишга тайёр эмас. «Лейпциг»да эса ўзлари истаган 120 миллион еврони олиш эҳтимоли деярли йўқ деб ҳисоблашади, шу сабабли улар шу ёз футболчини сотиш вариантини кўриб чиқмаяпти.
Вазиятни футболчининг ўз позицияси мураккаблаштирмоқда. Жаҳон чемпионати вақтида Диоманде клубни тарк этишни режалаштираётганини айтганди. Шунга қарамай, раҳбарият оптимизмни сақлаб қолмоқда ва футболчини яна камида бир мавсум жамоада қолишга кўндиришга умид қилмоқда.













