«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо Англиянинг топ-клубларига ўтишни истамади.
TEAMtalk нашри хабарига кўра, Премьер-лига грандлари — «Манчестер Сити» ва «Челси» 22 ёшли футболчига қизиқиш билдирган, бироқ испаниялик футболчига ҳар иккала вариант ҳам маъқул келмади. Хавбек «кўк-анорранглилар» сафини фақат доимий равишда майдонга тушиши мумкин бўлган жамоа учун тарк этишга тайёр.
Аввалроқ Марк Касадо агар клуб раҳбарияти кетганини сўраса, «Барселона»ни тарк этишини маълум қилган эди. Transfermarkt портали талқинига кўра, футболчининг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил этади. Меҳнат шартномаси муддати 2028 йилнинг ўрталаригача ҳисобланган.













