Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Манчестер Юнайтед» Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси бўйича музокаралар ўтказади

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси, клуб миқёсида «Рома» шарафини ҳимоя қилаётган Ману Коне «туманли Альбион»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. «Қизил иблислар» футболчининг вакиллари билан музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Коненинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади. Француз футболчиси ва Рим клуби ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йил июнь ойи охирида ўз ниҳоясига етади.

Ўтган мавсумда Ману 37 та ўйинда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи иккита гол ва учта голли узатма муаллифига айланди.

Киритилди: 13:12, 16.07.2026.
Ўқилди: 1183 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик