Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Ковачич «Интер»га қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Матео Ковачич шу ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этиши кутилмоқда.

Машҳур инсайдер Экрем Конурнинг берган маълумотларига кўра, хорватиялик футболчининг хизматларига Миланнинг «Интер» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Агар бу трансфер амалга ошса, Ковачич ўзи учун қадрдон бўлган жамоага қайтади — у 2013 йилдан 2015 йилга қадар «нерадзурилар» шарафини ҳимоя қилган. Бундан ташқари, тажрибали ярим ҳимоячига Бундеслига ва Англия Премьер-лигасининг бир қатор клубларидан ҳам таклифлар бор.

Маълумот учун, Матео Ковачич 2023 йилда «Челси»дан 29 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтган эди. Унинг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Ортда қолган 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи Пеп Гвардиола жамоасида деярли ўйин амалиётисиз қолди ва барча мусобақаларда атиги 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали 32 ёшли Ковачичнинг трансфер баҳосини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:20, 16.07.2026.
Ўқилди: 446 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик