Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Уокер Англиянинг мағлубиятидан сўнг Мессининг ўйинига баҳо берди

Баҳо:
+2 | -

«Манчестер Сити» собиқ ҳимоячиси Кайл Уокер Жаҳон чемпионати — 2026 ярим финали доирасидаги Англияга қарши ўйинда Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси кўрсатган ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Месси биринчи бўлимда ўзини кўрсата олмади, Андерсон унга қарши жуда яхши ўйнади. Бироқ унинг ҳақиқий даҳо эканлигини унутмаслик лозим. Лео учрашув сўнггида жонланди ва иккита голни юзага келтирди. Айнан мана шунинг учун ҳам у мен учун футбол тарихидаги энг буюк ўйинчидир», — дея Уокернинг сўзларини келтиради The Sun нашри.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсда Аргентина Англия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Месси эса жамоасининг ҳар иккала голига ассистентлик қилиб, иккита голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Жаҳон чемпионати финалида аргентиналиклар Испания терма жамоаси билан тўқнаш келишади. Ҳал қилувчи учрашув 19 июль куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:24, 16.07.2026.
Ўқилди: 901 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик