Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионати ярим финалида Англияни мағлуб этди (2:1), ўйиннинг иккинчи бўлими охиригача ҳисобда ортда бораётган эди.
85-дақиқада Энцо Фернандес ҳисобни тенглаштирди, 92-дақиқада эса Лаутаро Мартинес ғалаба тўпини киритди.
Шу тариқа, аргентиналиклар ушбу турнир плей-оффида иккинчи марта ўйин сўнгида камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутулиб қолди.
Аввалроқ Мисрга қарши кечган баҳсда (3:2) Аргентина 83-дақиқада ҳисобни тенглаштириб, 92-дақиқада ғалаба тўпини киритган эди.
Лионель Скалони шогирдлари яна иккита учрашувни экстра-таймгача олиб боришди: Кабо-Верде (3:2) ва Швейцария (3:1) билан ўйинларда.
Аргентина финалда рақиблик қиладиган Испания терма жамоаси эса плей-оффдаги барча тўртта ғалабасини асосий 90 дақиқа ичида қўлга киритган.
Луис де ла Фуэнте жамоаси Австрия (3:0), Португалия (1:0), Бельгия (2:1) ва Франция (3:0) терма жамоаларини мағлубиятга учратган.













