Фабрицио Романо Маркус Рэшфорднинг Истанбулнинг "Фенербахче" клубига эҳтимолий ўтиши ҳақида пост эълон қилди.
"Маркус Рэшфорднинг ёзги трансферлар ойнасида Туркияга кўчиб ўтиш режаси йўқ, "Фенербахче" билан ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти. У "Манчестер Юнайтед" сафида мавсум олди тайёргарлигига қайтмоқда, чунки Кэррик у билан ишламоқчи", - деб ёзди Романо ижтимоий тармоқда.
Романонинг қўшимча қилишича, Рэшфорднинг ёзда "МЮ"дан кетиш эҳтимоли ҳақиқатан ҳам бор, бироқ бу ҳолат фақат англиялик футболчига бирор топ-клуб жиддий қизиқиш билдирсагина содир бўлиши мумкин.













