Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Александр Хомяков: «90 дақиқа давомида фақат ҳимояланиш осон эмас»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган «Нефтчи» – «Бухоро» (2:1) учрашувидан кейин «Бухоро» бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, жамоаси амалдаги чемпионга қарши муносиб қаршилик кўрсатган, аммо баҳс сўнггида ўтказиб юборилган гол мағлубиятга сабаб бўлган.

«Аввало барчани мавсумнинг иккинчи қисми бошлангани билан табриклайман. Ўйлайманки, ҳаммамиз футболни соғиниб қолгандик. Амалдаги чемпионга қарши ўйнадик ва жиддий қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик.

Ҳаммаси яхши кетаётганди, бироқ баҳс охирларида гол ўтказиб юбордик. Эътиборни ҳимояга қаратдик ва бу тушунарли эди. Лекин футболда 90 дақиқа давомида фақат ҳимояланиш осон эмас. Бугун айнан шу жиҳатдан қийналдик.

Яна бир бор «Нефтчи»ни ғалаба билан табриклайман. Энди эса кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз», — деди Хомяков.

Манба: https://t.me/FKBUXORO04
Киритилди: 23:32, 16.07.2026.
Ўқилди: 871 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик