Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

«ПСЖ» муҳим футболчиси билан янги шартнома борасида музокара бошлайди

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» вингери Брэдли Баркола клуб билан янги шартнома имзолаши мумкин. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, келгуси ҳафта парижликлар вакиллари 23 ёшли футболчининг агенти билан меҳнат шартномасини узайтириш имкониятларини муҳокама қилиш учун учрашув ўтказади.

Брэдли Барколага «Ливерпуль», «Арсенал» ва бошқа Европа грандлари қизиқиш билдирмоқда. «ПСЖ» эса потенциал харидорларга футболчи билан хайрлашиш ниятида эмаслигини аллақачон маълум қилди, шу сабабли унинг учун жуда катта сумма талаб қилинади.

Transfermarkt портали Барколани 70 миллион еврога баҳоламоқда. Франциялик футболчининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 08:03, 17.07.2026.
Ўқилди: 569 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик