«Челси» марказий ҳимоячиси Трево Чалоба «Комо»га ўтишга розилик билдиради.
Италия клуби инглиз футболчиси учун ягона жиддий даъвогар бўлиб қолмоқда. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, 27 ёшли футболчи Миланнинг «Интер» клуби трансфер учун курашдан чиққани маълум бўлгач, Сеск Фабрегас бошқараётган жамоа сафига қўшилишга тайёр. Аввалроқ футболчи «нерадзуррилар» сафига ўтишни афзал кўриб, айнан улардан таклиф кутган эди.
Transfermarkt портали мутахассислари Трево Чалобанинг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда «Комо» А Серияда тўртинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган эди.













