Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Италия клуби "Реал"дан Эндрикни ижарага олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Реал"нинг бразилиялик ҳужумчиси Эндрик яна ижарага кетиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Италиянинг "Рома" клуби 19 ёшли футболчини ижарага олиш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Эндрик ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Франциянинг "Лион" клубида ўтказган эди. Таъкидланишича, "Рома" учун устувор вазифа айнан Эндрикни ижарага олиш, тўлиқ трансфер қилиш эмас.

"Реал" ҳужумчини 2024 йилда "Палмейрас"дан деярли 50 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Ўшандан бери у "Реал" сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Эндрикнинг "Реал" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Киритилди: 13:26, 17.07.2026.
Ўқилди: 946 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик