Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

"Ноттингем Форест" Бергвалль учун таклифни оширади

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Тоттенхэм" клубига тегишли бўлган швециялик ярим ҳимоячи Лукас Бергвалль бошқа бир инглиз клуби — "Ноттингем Форест" сафига ўтиши мумкин.

The Telegraph хабарига кўра, "ўрмончилар" скандинавиялик футболчининг трансфери бўйича янги таклиф тайёрламоқда, чунки биринчи таклиф "шпорлар"ни қаноатлантирмаган. "Ноттингем Форест" Бергвалль учун тахминан 53 миллион евро таклиф қилмоқчи. Швециялик футболчи шу ёз "Манчестер Сити"га ўтган Эллиот Андерсоннинг ўринбосари сифатида кўрилмоқда.

Ўтган мавсум АПЛда 20 ёшли ярим ҳимоячи 23 та учрашувда майдонга тушди. У ўз ҳисобига битта гол ва учта голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:31, 17.07.2026.
Ўқилди: 957 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик