Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

"Манчестер Юнайтед" уч нафар ҳимоячи билан қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ёзги трансферлар ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Манчестерликлар нишонида бир йўла бир нечта футболчи бор.

Инсайдер Бен Жейкобснинг хабар беришича, "қизил иблислар" эътиборида Карлос Аугусто ("Интер"), Льюис Холл ("Ньюкасл") ва Оливер Скарлс ("Вест Хэм") каби ўйинчилар турибди. "Манчестер Юнайтед" учун устувор вариант сифатида Льюис Холлни таркибга қўшиб олиш кўрилмоқда.

Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсуми якунларига кўра, "қизил иблислар" 71 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллади. Жамоа кейинги мавсум учун УЕФА Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритди.

Киритилди: 13:32, 17.07.2026.
Ўқилди: 2095 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик