«Вест Хэм» сардори Жеррод Боуэн жамоа Чемпионшипга (Англия иккинчи дивизиони) тушиб кетганига қарамай, клубда қолишга қарор қилди.
29 ёшли вингер кейинги мавсумда Чемпионшипда ўйнашни назарда тутувчи контракт шартларининг ўзгаришига рози бўлди, аммо келишув муддати аввалгидек қолди — 2030 йилгача.
«Менинг асосий мотивациям — шу ерда қолиш ва клубни ўзига муносиб бўлган АПЛга қайтариш», — деди футболчи.
Боуэн Лондон жамоасида 2020 йилнинг январидан бери тўп суради. Ўтган мавсумда футболчи АПЛнинг 38 та ўйинида 9 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.













