Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Расман: Зеки Челик — «Ювентус» футболчиси

Баҳо:
+ | -

«Рома» ва Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Зеки Челик «Ювентус» билан шартнома имзолади, деб хабар берди Турин клуби матбуот хизмати.

29 ёшли футболчи билан тузилган шартнома уч йилга, яъни 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

«Ювентус»га ўтгунига қадар Челик 2022 йилнинг ёзидан бошлаб «Рома» шарафини ҳимоя қилган ва шартномаси якунлангани муносабати билан 1 июль куни жамоани тарк этган эди. 2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи 45 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 14 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, 2025/26 йилги мавсумда «Ювентус» 69 очко жамғариб, Италия А Серияси турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллади. «Рома» эса 73 очко билан учинчи ўринда финишлашга муваффақ бўлганди.

Киритилди: 19:03, 17.07.2026.
Ўқилди: 1058 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик