Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

Ираола жамоа олдига қандай вазифалар қўймоқда?

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола жамоа бошқарувидаги илк мавсумида кутилаётган натижалар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

Испаниялик мутахассис июнь ойи бошида Арне Слотнинг ўрнини эгаллаган эди. «Борнмут»да ишлаган 44 ёшли мураббий клуб билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

«Илк мавсумимда нима муваффақият ҳисобланади? Менимча, бу ҳақда ҳукм чиқариш менинг вазифам эмас. Мавсум якунланганида, сизлар менинг ва жамоанинг ишига ўзингиз хулоса қиласиз. «Ливерпул»даги кутилмалар қандай эканини биламан, аммо ҳозирги асосий мақсадим — жамоа қуриш, ҳар бир футболчидан бор имкониятини талаб қилиб олиш ва уларнинг янада кучлироқ бўлишига ёрдам бериш. Биз ғалаба қозонишга ва совринлар учун курашишга қодир коллектив яратишга ҳаракат қиламиз», — деди Ираола Stan Sport'га берган интервьюсида.

Ўтган мавсумда «Ливерпул» Премьер-лигани бешинчи ўринда якунлаганди.

Киритилди: 19:46, 17.07.2026.
Ўқилди: 943 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик