Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Росеньор илк бор «Челси» ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Яқинда Франциянинг «Париж» клуби бош мураббийи этиб тайинланган Лиам Росеньор ўзининг собиқ жамоаси — «Челси» ҳақидаги саволга жавоб берди.

Англиялик мутахассис Лондон гранди бошқарувига январда келган, аммо апрель ойидаёқ лавозимидан озод этилган эди. Баҳор охирида «кўклар» янги доимий мураббийни танлашди — у Хаби Алонсо бўлди.

«Мен «Челси»га келажакда фақат энг яхши тилакларни тилайман. Жамоа Хаби Алонсо сиймосида ажойиб мураббийни топди, деб ҳисоблайман. Уларнинг натижаларини кузатиб бораман.

Биз клубга мавсумнинг ўртасида, мураккаб пайтда келгандик. Мен кўп сабоқ олдим. Шубҳасиз, яхшироқ уддалашим мумкин бўлган жиҳатлар бор эди, аммо ижобий лаҳзалар ҳам бўлди», — дея Росеньорнинг сўзларини келтиради журналист Низаар Кинселла.

«Париж» клуби англиялик мутахассис тайинланганини 7 июль куни эълон қилди. У 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.

Киритилди: 19:56, 17.07.2026.
Ўқилди: 1083 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик