Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

Расман: 37 ёшли Обамеянг Ла Лига клуби билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

«Депортиво» клуби ўзининг расмий сайти орқали ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг ўз сафига қўшилганини эълон қилди. Габонлик футболчи Ла-Корунья жамоаси билан икки мавсумга – 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган шартнома имзолади.

Ўз ўйинчилик фаолияти давомида Обамеянг бир қатор клубларда тўп тепган. Пьер-Эмерик энг кўп ўйинни Дортмунднинг «Боруссия»си ва Лондоннинг «Арсенал» жамоаларида ўтказган. Ҳозирда Обамеянг 37 ёшда.

«Депортиво» ўтган мавсум якунларига кўра Испания футболининг энг юқори дивизионига қайтди. Ла Лиганинг биринчи турида жамоа «Эльче»ни қабул қилади. Ўйин 17 август, душанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 09:12, 18.07.2026.
Ўқилди: 1555 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик