Машҳур испаниялик мураббий ва собиқ футболчи Хави Эрнандес Испания терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борган «Барселона» ўйинчиларининг муваффақиятидан хурсанд эканини билдирди.
19 июль куни испанлар Аргентина терма жамоасига қарши бош соврин учун баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:59 бошланади.
«Шунчаки Кубарсининг ушбу Жаҳон чемпионатида қандай ўйнаётганига қаранг. Фермин учун жуда афсусдаман, лекин Педри бор, унинг муваффақиятидан ҳам хурсандман. «Барселона» ва Испания терма жамоасининг бу авлоди яна 10-15 йил давомида муваффақият қозонади. Мен улар билан фахрланаман, чунки ўз вақтида, «Барса»да ишлаган пайтимда мураббийлар штабим билан бирга уларнинг шаклланишини кузатганман», — деди Хави Radio Nacional de Espana билан суҳбатда.
Испания терма жамоаси ўз тарихида иккинчи бор мундиалда ғолиб чиқиши мумкин. Жамоанинг биринчи ғалабаси 2010 йилга тўғри келади.













