«Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Морган Рожерс «Челси» тарихидаги энг қиммат трансферга айланади ва бу борада Энцо Фернандеснинг кўрсаткичини ортда қолдиради.
Аввалроқ манбалар Рожерснинг «кўклар»га 117 миллион фунт стерлингга (тахминан 137,5 миллион евро) тушишини хабар қилганди. Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг қишида амалга оширилган Энцо Фернандеснинг трансфери клуб учун ўша вақтдаги рекорд — 121 миллион еврони ташкил этган эди. Тез орада бу трансфер рекорди янгиланади.
«Челси»нинг энг қиммат трансферлари рўйхатида учинчи ўринда «Брайтон»дан келган Мойсес Кайседо (116 миллион евро) бор. Ундан кейинги ўринларни Ромелу Лукаку (113 миллион евро) ва Кай Хаверц (100 миллион евро) эгаллаб турибди.













