«Барселона»нинг собиқ ўйинчиси Андрес Иньеста Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнтенинг Жаҳон чемпионатининг сўнгги ўйинларида Педрини асосий таркибдан олиб ташлаганидан ҳайратда қолганини тан олди.
«Педрини ва унинг қандай даражадаги футболчи эканини билганим учун бу мени ҳайрон қолдирди. Аммо қисқа муддатли турнирларда мураббийнинг айнан ўша вақтдаги ҳис-туйғулари, рақиб ва жамоадошларнинг даражаси муҳим аҳамият касб этади», — деди Иньеста Cadena SER радиоси эфирида.
Иньеста ярим ҳимоячи терма жамоада «Барселона»га қараганда ёмонроқ ўйнайди, деган фикрга қўшилмади.
«Унинг худди шундай ўйнамаётгани аниқ, чунки бу икки хил жамоа. Мен ўзим ҳам шу каби гап-сўзларга дуч келганман, аммо бу ҳақиқат. Педри исталган жойда ва исталган позицияда ўйнай олади. Энг муҳими, мураббийда танлаш учун ақл бовар қилмас даражада кенг имконият бор», — деб таъкидлади собиқ футболчи.
ЖЧ-2026 финалида Аргентина ва Испания 19 июль куни тўқнаш келишади. Ўйин Тошкент вақти билан 20 июлга ўтар кечаси, соат 00:00 да бошланади.













