Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Романо: «Челси» ва «Астон Вилла» Жексоннинг эҳтимолий трансферини муҳокама қилди

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» «Челси» ҳужумчиси Николас Жексонни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

Манбага кўра, ҳужумчининг номи клублар ўртасида сўнгги бир сутка ичида бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида муҳокама қилинган. Бирмингемликлар бош мураббийи Унаи Эмери Жексонни «Вильярреал»даги биргаликдаги фаолиятидан яхши танийди ва унинг ўйин сифатларига юқори баҳо беради.

Ўтган мавсумда Жексон «Бавария» сафида ижара асосида тўп сурган. 25 ёшли сенегаллик футболчи 34 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган. Жексоннинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 03:00, 19.07.2026.
Ўқилди: 936 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик