Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Спенс ЖЧ-2026 ҳақида: "Менда кўплаб ажойиб хотиралар қолди"

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жед Спенс ЖЧ-2026 доирасидаги 3-ўрин учун кечган баҳсда Франция устидан қозонилган ғалабадан (6:4) сўнг турнирни ўз фаолияти нуқтаи назаридан сарҳисоб қилди.

"Бу ёмон бўлмаган дебют турнири бўлди. Англия учун 1966 йилдан бери энг яхши натижани қайд этиш мен учун катта шараф. Албатта, биз истаган натижа бу эмасди, лекин ижобий жиҳатлар ҳам бор. Мен бу жамоанинг бир қисми эканимдан фахрланаман.

Мен ҳар доим ўзимга ишонганман ва бундай жаҳон саҳнасида ўз имкониятларимни кўрсата олганимдан хурсандман. Шу руҳда давом этишга умид қиламан. Аргентинадан учралган мағлубиятдан кейин хафсаламиз пир бўлгани аниқ, аммо биз барчасини ортда қолдириб, ишимизга диққатни қаратишимиз керак эди. Йигитларга қойил қолиш керак, улар буни уддалашди. Бу жамоанинг кучли характерга эга эканининг исботидир.

Менимча, бутун Жаҳон чемпионати, бутун турнир хотирамда абадий сақланиб қолади. Бу менинг биринчи йирик турнирим. Шундай экан, ҳа, бу мен учун катта неъмат. Бу жамоа билан биргаликда бундай тажрибани бошдан кечириш катта шараф. Гап фақат бугунги ўйин ҳақида кетмаяпти: Мексикага қарши кечган кеча ҳам фантастик эди. Шундай экан, ҳа, менда кўплаб ажойиб хотиралар қолди", — дея Спенснинг сўзларини келтиради Tuttomercatoweb.

Киритилди: 10:10, 19.07.2026.
Ўқилди: 402 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик